Жаҳон матбуот эркинлиги 25 йилдаги энг паст даражага тушди — RSF

Жаҳон матбуот эркинлиги 25 йилдаги энг паст даражага тушди — RSF

Reporters Without Borders (RSF) ташкилотига кўра, дунё бўйлаб матбуот эркинлиги сўнгги 25 йил ичидаги энг паст даражага тушиб қолган.

Ташкилотнинг йиллик рейтинг ҳисоботида қайд этилишича, глобал миқёсда оммавий ахборот воситалари эркинлиги сезиларли даражада пасайган.

RSF бу ҳолатни бир қатор омиллар билан боғлаган, жумладан:

АҚШ президенти Доналд Трампнинг матбуотга нисбатан “тизимли танқид ва босим сиёсати”,
Саудия Арабистонида журналистлар фаолиятига нисбатан қаттиқ чекловлар,
ва 2025 йилда бир журналистнинг қaтл қилиниши каби оғир ҳолатлар.
Ташкилотнинг таъкидлашича, бу тенденция дунёнинг турли минтақаларида ахборот эркинлиги тобора чекланаётганини кўрсатмоқда ва журналистлар учун хавф даражаси ортиб бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: