Қабримга куёвим қўйсин!..

Қабримга куёвим қўйсин!..

Ўлим тўшагида ётган 90 ёшли она ўғилларини чақириб, қабрга куёви қўйишини хоҳлаётганини айтиб, кутилмаган хат қолдириб кетди.
Онанинг ўғиллари қанча дод-вой қилишмасин, она ўз фикрини ўзгартирмади. Орадан кўп ўтмай, она вафот этди. Уни ювиб, кафанлаб, дафнга тайёрлашди ва она айтганидек, қабрга куёви қўйди. Лекин кутилмаганда, таъзия куни онанинг хонасидан топилган бир хат ҳаммани шокка солди. Хатни ўқиган онанинг ёлғиз қизи тўсатдан ҳушидан кетди. Ўғиллардан бири хатни очиб ўқиганда, унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:
“Мен бекорга қабрга куёвим қўйсин демадим. Чунки бу савобга фақатгина куёвим лойиқ. Аллоҳ менга беш ўғил, бир қиз берди. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та ўғилларимдан бирортаси менга мехр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, мехрсизликдан қалбим ҳаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина куёвим уйидагилардан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетди. Қўлимга пул берди. Дориларимни олиб берди. Эрка куёвим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 ўғил кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд мехрини улардан хис қилмадим, сиздан хис қилдим. Шунинг учун бу хатни ўғилларимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни ҳаммага ўқиб беринг. Менинг хаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, мискинларга, илм олиш учун юрган талабаларга беринг. Барчангиз мендан рози бўлинг.”
Ўғиллар бу хатни ўқиб дод деб йиғлашди. Одамлар бўлса бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар ўғилларга ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сархисоб қилиб йиғладилар.
Она — бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.
Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қуванса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: