Сирдарёда аёл кундоши ва унинг 5 ёшли қизини пичоқлади
Олий суд вакили Азиз Обидовга кўра, Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи 27 ёшли аёл бу ишни шаръий турмуш ўртоғининг қонуний хотини билан юзага келган келишмовчилик сабаб қилган.
Аёл ва унинг боласи воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси билан тергов олиб борилмоқда.
