“Қоидабузарликлар учун қатъий жазо: ҳайдовчи 12,5 балл тўплаб 3 йилга «права»сидан маҳрум этилди”

“Қоидабузарликлар учун қатъий жазо: ҳайдовчи 12,5 балл тўплаб 3 йилга «права»сидан маҳрум этилди”

Ўзбекистонда илк бор ҳайдовчи 12,5 балл тўплагани учун 3 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди.

ЙҲХХ маълумотига кўра, мазкур ҳолат расман қайд этилган биринчи прецедент ҳисобланади. Ҳайдовчи қоидабузарликлар орқали 12,5 балл йиғиб, натижада ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилинган.

Ҳайдовчининг айтишича, у тизим ишлашига судгача етиб бормаслигига ишонмаган.

📌 Эслатма:

— 8 балл тўпланганда огоҳлантириш хати юборилади

— 12 баллда эса ҳайдовчилик ҳуқуқи тўлиқ тўхтатилади

Ҳозирги кунда балл тизими амалда фаол ишламоқда ва қоидабузарликлар қатъий назорат қилинаётгани таъкидланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: