Англиянинг яна бир супер клуби Абдуқодир Ҳусанов билан жиддий қизиқмоқда!..

Англиянинг яна бир супер клуби Абдуқодир Ҳусанов билан жиддий қизиқмоқда!..

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Лондоннинг «Челси» клуби қизиқишлари доирасига тушди.

Лондондан бўлган қизиқиш

Журналист Аарон Рамиронинг маълумотига кўра, «кўклар» аллақачон 22 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланишган. «Челси» ўзбекистонлик футболчини таркибни янгилаш доирасида ҳимоя марказини кучайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

«Сити»даги вазият

Ҳусанов 2026 йил бошидан буён «шаҳарликлар» асосий таркибидан мустаҳкам жой олди ва барча мусобақаларда 21 та ўйинни бошланғич таркибда ўтказди. Бироқ, тез орада унинг жамоадаги мавқеига путур етиши мумкин: яқин вақт ичида жамоанинг асосий ҳимоячилари — португалиялик Рубен Диаш ва хорватиялик Йошко Гвардиол сафга қайтиши кутилмоқда.

Топ-клубгача бўлган йўл

Ўзбекистонлик ҳимоячи 2025 йилда Франциянинг «Ланс» клубидан 40 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Бунгача у Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасида ҳам тўп сурган.

Жорий мавсумда Ҳусанов «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда жами 33 та ўйинда майдонга тушди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: