Тамом, ўлди! Ҳеч нарса эмас экан!..
АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш Дубайнинг туризм соҳасини деярли вайрон қилди. Бу ҳақда 3 май куни Британиянинг Daily Mail нашри хабар берди.
Низо бошлангунга қадар Дубай 2026 йилда рекорд даражадаги 20 миллион сайёҳни қабул қилишни режалаштирган эди. Эндиликда эса яқин-атрофгача дунёдаги энг гавжум аэропортлардан бири бўлган маскан бўшаб қолган. Сўнгги кунларда бир нечта машҳур меҳмонхоналар фаолиятини бутунлай тўхтатганини эълон қилди. Баъзи объектлар эса сентябргача ёки ҳатто кейинги йилгача «реконструкция учун» ёпилмоқда.
«Дубай ўлди. Февралдаги АҚШ ҳужумидан сўнг Эроннинг жавоб ракеталари ва дронлари учун нишонга айланиш хавфи деярли барча чет элликларни шаҳарга келишдан қўрқитиб қўйди», — дейилади газета материалида.
Яқингача сайёҳларни қабул қилиш бўйича рекордларни янгилаб келган Дубай ҳозирда ҳувиллаб қолган — соҳил клублари, ресторанлар ва беш юлдузли меҳмонхоналар деярли бўшаб қолган, кунлик зарар эса қарийб 676 миллион долларни ташкил этмоқда.
Аввалроқ, 1 май куни Дубайда яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш учун кўчмас мулкка киритиладиган минимал инвестиция миқдори бекор қилинди. Шу йўл билан шаҳар маъмурияти хорижий инвестицияларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
