АҚШ яна вазиятни кескинлаштираяпди!..

АҚШ яна вазиятни кескинлаштираяпди!..

АҚШ ҳарбий вертолётлари Ормуз бўғози ҳудудида Эроннинг иккита катерини йўқ қилди. Бу ҳақда 5 май куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

«Бугун АҚШ армиясининг Sea Hawk ва AH-64 Apache вертолётлари Эроннинг кичик кемаларини йўқ қилиш учун қўлланди», — дейилади хабарда.

Американинг «Озодлик» (Freedom) операцияси доирасида вертолётлар Ормуз бўғози ва унинг атрофидаги ҳаракатлар учун ишлатилмоқда.

Шунингдек, 5 май куни Fox News телеканали АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Минтақадаги вазият Эроннинг АҚШ кемалари ва БАА инфратузилмасига берган зарбалари туфайли сезиларли даражада кескинлашган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: