Fox News: АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкин

Fox News: АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкин

Эроннинг АҚШ кемаларига ва БАА инфратузилмасига берган зарбалари туфайли минтақадаги вазият сезиларли даражада кескинлашди.

АҚШ Эронга қарши ҳарбий операцияларни қайта бошлашга тобора яқинлашмоқда. Бу ҳақда 5 май куни Fox News телеканали Американинг юқори мартабали мулозимларига таяниб хабар берди.

«Эрон Америка кемаларини ўққа тутгани ҳамда БААга ракеталар, дронлар ва тезюрар катерлар билан ҳужум қилганидан сўнг, биз йирик ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга бундан 24 соат олдингига қараганда анча яқинроқмиз», — дея манба сўзларини келтиради телеканал.

Ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш тўғрисидаги қарорни шахсан АҚШ Президенти Дональд Трамп қабул қилади. Шу билан бирга, ҳозирги дақиқаларгача сулҳни тўхтатиш ҳақида расмий буйруқ берилгани йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: