Қўлга тушдингми, аблах! У одам гўшти билан кун кечирар эди!..

Қўлга тушдингми, аблах! У одам гўшти билан кун кечирар эди!..

Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) улкан тимсоҳ отиб ўлдирилди, кейинчалик унинг ошқозонидан одам қолдиқлари топилди. Бу ҳақда 5 май куни BBC телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

«Узунлиги 4,5 метр, вазни эса 500 кг бўлган улкан тимсоҳ яқин атрофдаги Крюгер миллий боғига самолётда етказилган», — дейилади нашр хабарида.

Қайд этилишича, тимсоҳнинг ичидан инсон танаси бўлаклари, шунингдек, олтита пойабзал ва соҳил тапочкалари топилган. Ҳозирда тимсоҳ жасаднинг шахсини аниқлаш учун ДНК тестлари ва ёриб кўриш жараёнига топширилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбон аввалроқ дарё оқими оқизиб кетган тадбиркор бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: