Трамп: «У ёмон айёр одам!»

Трамп: «У ёмон айёр одам!»

АҚШ Президенти Дональд Трамп 4 май куни Украина ҳудудларини йўқотишда давом этаётганини, собиқ етакчи Жо Байден маъмурияти даврида Киевга 350 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб берилиши эса «кулгили» бўлганини тан олди.

«Улар ҳудудларини йўқотмоқда», — деб таъкидлади Оқ уй раҳбари Salem News нашрига берган интервьюсида.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳақида гапирар экан, Трамп уни «айёр одам» деб атади. Шу билан бирга, у Вашингтон Украинадаги низони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: