Мен «Реал Мадрид»ни ёқтирмайман
Жоан Гаспар «Реал Мадрид» ҳақида:
«Мен «Реал Мадрид»ни ёқтирмайман ва буни доим очиқ айтганман. Бу институт одамлар учун фақат ғалабалари туфайли қизиқ. Агар Флорентино Перес қимматбаҳо ўйинчи сотиб олмаса ёки кейинги 5 йилда яна 3-4 та ЧЛни ютмаса, уларнинг мухлислари «ПСЖ» ёки «Манчестер Сити»га ўтиб кетишади.
Ҳамма нарса сунъий. Ҳатто ўз мухлислари ҳам клубни қадрлашмайди — улар фақат ғалаба қозонгандагина қизиқишади. Улар Роналду кабиларга ҳуштак чалиб, ҳақорат қилишади ва буни «талабчанлик» деб аташади, кейин эса бизга севги ва қадриятлар ҳақида гапириб беришади. Шунинг учун ҳам «Барса» бошқа даражада. Биз инсонларни қадрлаймиз».
