«Уруш алангаси Грозний ва Пермга етди: Қодиров қароргоҳи ва ФСБ биноси яқинида портлашлар!» (Видео)
Перм ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин «саноат майдончалари»га дронлар ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берди. «Astra» нашри таҳлилига кўра, Пермда яна «Лукойл-Пермнефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи ҳужумга учраган.
Дронлар, шунингдек, Грознийдаги янги вокзал яқинига ва ҳарбий база ҳудудига ҳам тушган, деб ёзади «Агентство».
Грознийдаги темир йўл вокзали Рамзан Қодиров қароргоҳидан икки километрдан камроқ масофада жойлашган. Телеграм-каналларда эълон қилинган портлаш содир бўлган жойдан 500 метр масофада эса ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати) биноси қад кўтарган.
