Бўғилиб қолган овоз билан ҳам қўшиқ айтса бўларкан!.. (Видео)
Овозингга босим ўтказсанг, айтаётган қўшиғинг ҳам зўр чиқаркан. Керак бўлса, унинг эшитувчилари, мухлислари ҳам пайдо бўларкан. Баъзи бировлар шу қўшиқни эшитиб, ўйга ҳам ботиб қолишаркан… Лекин буларнинг биттаси ҳам муҳим эмас. Муҳими — ана шу қўшиғинг туфайли сени тўйларга чақиришса, сенга пул беришса, демак, сен ниманидир уддалабсан. Шундай қилиб, қўшиқ айтиб, ўзингни ўзинг боқиб юришинг мумкин экан…
