Навоий чегара божхона постида йўловчилар оқими кескин ортиши сабаб тирбандлик юзага келди
Қозоғистон томони “Қоплонбек” назорат-ўтказиш пунктидаги тирбандлик Ўзбекистон ҳудудидаги постдаги муаммолар билан боғлиқлигини билдирган.
Божхона қўмитасига кўра, байрам кунларидаги йўловчи оқими ошиши ва “Ғишткўприк” постининг ёпилиши юкламани кескин кучайтирган.
Ҳозирда носозликларни бартараф этиш ва ҳаракатни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Фуқароларга эса муқобил йўналиш сифатида “Яллама” ва “Сирдарё” чегара постларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
