Қанчалик машҳур бўлма, вақти-соати келганидан сўнг қайтмас бўлиб кетасан!..
«Қўнғироқ» («Звонок») романи муаллифи Кодзи Судзуки вафот этди
Машҳур «Қўнғироқ» романлар туркуми муаллифи, япон ёзувчиси Кодзи Судзуки 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 9 май куни NHK телеканали хабар берди.
«»Қўнғироқ» ва «Спираль» каби кўплаб оммабоп даҳшатли (хоррор) романлари билан танилган ёзувчи Кодзи Судзуки 8 май куни 68 ёшида вафот этди», — дейилади хабарда.
Судзуки Токиодаги касалхоналардан бирида вафот этган. Ўлимга оғир хасталик сабаб бўлган. Ёзувчининг сўнгги китоби 2025 йилда нашр этилган эди.
Судзукига дунё миқёсидаги шуҳратни унинг даҳшатли-романлар туркуми келтирган бўлиб, улар орасида «Қўнғироқ» асари марказий ўринни эгаллайди. Айнан шу асар культ даражасига кўтарилган қўрқинчли фильм ва кўплаб бошқа экранлаштиришларга асос бўлди ва муаллифнинг жанр классиги сифатидаги мақомини мустаҳкамлади.
