Бир грамми ҳам бир жойда қолмасин!.. Ҳаммасини кўтариб келинглар!
The Times of India: Ҳиндистон ўз олтинларини бошқа давлатлардан олиб чиқиб кетмоқда
2023 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда Ҳиндистон Британиядан 100 тонна олтинни қайтариб олди.
Ҳиндистон ўз олтин захираларини бошқа мамлакатлардан олиб чиқиб кетишни бошлади. Бу ҳақда 7 май куни The Times of India нашри хабар берди.
Оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, 2025 йил октябридан 2026 йил мартигача бўлган даврда Ҳиндистон Резерв банки мамлакатга 104,2 тонна олтинни қайтарган. Бундан ташқари, 2023 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда аллақачон 280 тоннага яқин олтин олиб чиқилган, шундан 100 тоннаси Буюк Британиядан репатриация қилинган (ватанга қайтарилган).
«Ҳиндистон Резерв банки чет элдан бир неча тонна олтин импорт қилган ҳолда, мамлакат олтин захираларининг асосий қисмини ўз ҳудудида сақлашни афзал кўрмоқда», — дейилади нашрда.
Аввалроқ, 3 май куни Европа давлатлари энди ўз олтин захираларини АҚШда сақлашни истамаётгани ҳақида хабар берилган эди. Иқтисодчи Евгений Змиевнинг таъкидлашича, Европа олтин захираларининг эҳтимолий блокланишидан хавфсирамоқда, шу сабабли ўз олтинларини қайтармоқда.
