Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Янги агентлик олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар сонини 30 миллионтага, паррандалар сонини 141 миллионтага етказиш вазифаси қўйилди.
Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида:
▪️Ҳар бир вилоятдан 1 тадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади.
▪️Ушбу туманларда пахта ва ғалла ерларининг 50 фоизига озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади.
▪️Йил якунига қадар 10 гектардан ортиқ ери бор фермер хўжаликларига 2 млн бош қорамол боқишни ташкил этиш вазифаси қўйилди.
▪️1 июндан бошлаб тижорат банклари йиллик 10 фоиз ставкада, 4 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга кредитлар ажратади.
▪️Наслдор чорвани импорт қилувчилар 2029 йилгача қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
