Магнитли қувватлаш ва тез заряд: Xiaomi янги повербанки диққат марказида

Магнитли қувватлаш ва тез заряд: Xiaomi янги повербанки диққат марказида

Xiaomi компанияси 10 000 мА•соат сиғимга эга янги ташқи қувватлагични (повербанк) тақдим этди. Қурилма ҳозирда краудфандинг платформасида 349 юан нархида сотувга чиқарилган бўлиб, ўта ихчам ва магнитли маҳкамланиш тизимига эга эканлиги билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

 

Янги моделнинг асосий афзаллиги Xiaomi Жиншажианг батарея технологиясидан фойдаланилганидир. Бу ечим қурилма корпусини янада юпқалаштириш билан бирга, энергия сиғимини ошириш имконини берди. Натижада, гаджетнинг қалинлиги атиги 13,2 мм ни ташкил этади.

 

Қурилма магнитли конструкцияси туфайли ҳам iPhone, ҳам Android-смартфонлар билан бемалол ишлайди. У 3К сертификатига эга бўлиб, халқаро хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб беради, бу эса уни самолёт салонига бемалол олиб кириш имконини яратади.

Ташқи қувватлагич 45 Вт гача бўлган симли қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Бу фойдаланувчиларга смартфонлар ва бошқа мобил қурилмаларни қисқа вақт ичида тезкор қувватлаб олиш имконини беради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: