Ўзбекистонда Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади

 

 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.

 

▪️2029 йил 1 январдан бошлаб мева-сабзавот экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади.

 

▪️Экспорт салоҳияти юқори йирик озиқ-овқат корхоналари 2032 йилгача эса 100 фоиз  Алиментариус кодекси талабларига ўтказилади.

 

▪️Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 20 та туманда ички фитосанитария сертификатини расмийлаштириш йўлга қўйилади.

 

▪️Бундан буён мева-сабзавот экспорти статистикаси маҳсулот қайси ҳудудда етиштирилган бўлса, ўша ҳудудда ҳисобга олинади.

 

▪️Ҳар бир маҳсулот бўйича онлайн кузатиш тизими йўлга қўйилади. Фермер ва деҳқонлар учун “Агро кўмакчи” мобил иловасида электрон “Дала дафтари” тизими жорий этилади.

 

▪️Фаол ва ҳалол ишлаётган фермерлар рейтинги юритилади ва уларга қўшимча имтиёзлар берилади.

 

▪️2027 йил 1 мартгача озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича ягона автоматлашган ахборот платформаси ишга туширилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: