Покистон Эрон самолётларини ўз аэродромларида яширинча жойлаштирган — CBS News
АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда воситачи бўлиб келган Покистон Теҳрон самолётларини ўз аэродромларида яширинча сақлаган. Самолётлар эҳтимолий Америка зарбаларидан ҳимояланиш мақсадида аэродромларга жойлаштирилган.
АҚШ президенти ўт очишни тўхтатишни эълон қилганидан бир неча кун ўтиб, апрель бошида Эроннинг бир нечта самолёти Покистондаги Нур Хон авиабазасига юборилган. Улар орасида Эрон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли, разведка учун мўлжалланган РC-130 самолёти ҳам бўлган.
Покистон расмийлари буни рад этиб, авиабаза шаҳар марказида жойлашгани ва у ерда катта самолётлар паркини бегона кўзлардан яшириш имконсизлигини таъкидлади.
