ДАҲШАТЛИ СТАТИСТИКА: Хантавирус ўсмирларнинг ярмини ҳаётдан олиб кетмоқда!

ДАҲШАТЛИ СТАТИСТИКА: Хантавирус ўсмирларнинг ярмини ҳаётдан олиб кетмоқда!

Соғлом одамларнинг хантавирусдан соғайиши учун тахминан 20 кун керак бўлади, аммо диабет ёки гипертония каби сурункали касалликлари бор беморларда бу жараён бир ойгача чўзилиши мумкин. Бу ҳақда 14 май куни Уругвай ва Бразилия чегарасида фаолият юритаётган шифокор Серхио Де Оливера маълум қилди.

«Асоратлари бўлмаган беморларнинг соғайиши тахминан 20 кун давом этади. Диабет ёки гипертония каби муаммолари бор инсонларда эса даволаниш 30 кунгача чўзилиши мумкин», — деди у «РИА Новости»га берган интервьюсида.

Хантавируснинг айнан Жанубий Америкага хос тури — «Андес» вируси Нидерландиянинг «MV Hondius» круиз лайнерида тарқалди. Ушбу касаллик кемирувчилар орқали юқади.

Ёш танламас ўлим: 15–19 ёшли ўсмирлар орасида ўлим кўрсаткичи 50% га етмоқда

Бразилиялик олимлар хантавирус бўйича сўнгги 10 йиллик маълумотларни таҳлил қилишди. Бразилия Лотин Америкасида ушбу инфекция энг кўп тарқалган давлат ҳисобланади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ушбу патоген келтириб чиқарадиган иситмадан энг юқори ўлим ҳолати 15–19 ёшли ўсмирлар орасида кузатилмоқда. Хантавирус юқтирган беморларнинг 89,7 фоизи касалхонага ётқизилган. Барча ёш тоифалари бўйича ўртача ўлим кўрсаткичи — 33,3%.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус куни кеча «MV Hondius» лайнерининг 11 нафар йўловчисида хантавирус аниқланганини маълум қилди. Улардан 9 нафарида «Андес» вируси тасдиқланган. Гебрейесуснинг сўзларига кўра, барча гумон қилинган ва тасдиқланган ҳолатлар қатъий тиббий назоратга олинган ва изоляция қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: