Эй-й, ундай балони бизга яқинлаштирманглар! Ҳечгина кераги йўқ!..

Эй-й, ундай балони бизга яқинлаштирманглар! Ҳечгина кераги йўқ!..

Латвия собиқ Ташқи ишлар вазири Юрканс: Болтиқбўйи давлатлари ядро қуролини жойлаштиришдан бош тартади

Экспертнинг ишончи комилки, на АҚШ ва на Европа Иттифоқи давлатлари Россия билан ядровий қарама-қаршиликни истамайди.

НАТО Болтиқбўйи мамлакатларида ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бунинг учун энг эҳтимолий номзод Полша бўлиши мумкин, чунки у ерда аллақачон йирик Америка базалари мавжуд ва сиёсий вазият барқарор. Бу ҳақда 15 май куни Латвия собиқ Ташқи ишлар вазири Янис Юрканс «Известия» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Агар ядро қуролини жойлаштириш бўйича қарор қабул қилинадиган бўлса, бу Полшада амалга оширилиши мумкин. Полша сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор. У ерда жиддий Америка базалари бор, шунинг учун Полша ядро қуролини жойлаштириш учун номзод бўла олади, аммо Болтиқбўйи давлатлари эмас», — дея таъкидлади у.

Юрканснинг фикрича, на АҚШ ва на Европа Иттифоқи Россия билан ядровий тўқнашувни хоҳлайди. Дипломат, шунингдек, ядро қуролини жойлаштириш масаласининг ечими кўп жиҳатдан Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга боғлиқ эканини қайд этди.

«Агар келишувга эришилса ва қандайдир сиёсий қарорлар қабул қилинса, албатта, америкаликлар Россияга ва келишувларга қарши чиқмайди», — деди Юрканс.

Дўстларингизга ҳам юборинг: