Кунларнинг аълоси!..

Кунларнинг аълоси!..

«Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам алайҳиссалом яратилди, унда жаннатга киритилди ва унда жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлади». (Имом Муслим ривояти)


Гуноҳларнинг мағфират қилиниши

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

  • «Ким ғусл қилиб, жума намозига келса, ўзига муқаддар қилинган намозни ўқиса, сўнгра имом хутбасини тугатгунча жим қулоқ солса ва у билан бирга намоз ўқиса, унинг икки жума орасидаги ва яна қўшимча уч кунлик гуноҳлари кечирилади». (Имом Муслим ривояти)


Ижобат соати

Жума кунида дуолар шубҳасиз қабул бўладиган бир вақт бор:

  • «Жума кунида бир соат борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида ўша соатга тўғри келиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Уламолар бу соатни асосан аср намозидан кейинги вақтга тўғри келишини таъкидлайдилар.


Жума куни қилиниши лозим бўлган амаллар:

  • Саловат айтиш: «Жума куни менга саловат айтишни кўпайтиринглар, чунки саловатларингиз менга кўрсатилади».

  • Каҳф сурасини ўқиш: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади».

  • Покланиш: Ғусл қилиш, хушбўйликлар суртиш ва тоза кийимларни кийиш.

Аллоҳ таоло бу кунни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам юборинг: