Одамларга мен қилмаган зулм тури қолмаган

Одамларга мен қилмаган зулм тури қолмаган

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади:
Мен ҳаётим бошида жуда ёмон одам эдим, гуноҳкор эдим. Одамларга мен қилмаган зулм тури қолмаган эди. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш менинг одатимга айланган эди. Нимаики ёмонлик бўлса, барини қилган одам эдим. Менинг гуноҳларимдан бошқалар уялишарди аммо мен эмас….
Бир кун уйланишим керак деган ўй миямни қизита бошлади.
Бир амаллаб уйландим. Хотиним қиз туғиб берди. Биласизми, мен жуда ҳам бахтиёр эдим. Оталик ҳиссини туя бошладим. Унга Фотима деб қўйдим. Уни жуда ҳам яхши кўрдим. Кўз олдимда катта бўлгани сайин қалбимда иймоним зиёда бўлиб борди, гуноҳлардан анча тийилиб қолган эдим. Бора-бора ичишни буткул ташладим. Чунки Фотима уч ёшга тўлганда қўлимдаги қадахни кўрди ва уни итариб юборди. Гўё Худо унга шундай қилдираётгандек эди.
Қувончим чексиз, ҳаётимдан рози эдим, аммо..
Кунларнинг бирида соппа-соғ юрган қиз, тўрт ёшга ҳам кирмаган Фоимам вафот этди. Жигарпорам мени ташлаб кетди… Мен тамом бўлдим.
Кейин мен олдигиданда ёмон одамга айлана бошладим. Аламимни шаробдан олишни одат қилдим. Мусулмонлар мусийбат қаршисида қандай сабр қилишлари мени ҳайрон қолдирар эди. Менда ундай сабр йўқ эди. Кунларим шудай ўтиб борди, токи қуйидаги тушни кўрмагунимча.
Ҳар доимгидей ўлгудек ичиб ухладим ва туш кўрдим. Тушумда мен қиёматни кўрдим. У кунда, қуёш қорайган, денгизлар оловга айланган ва ер ларзага келган эди.
Одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўпланишди, мен ҳам уларнинг орасида эдим. Биз қўрққан ҳолда қаёққадир кетиб борардик. Шу пайт тепадан бир нидо қилувчининг: «Эй фалончининг ўғли Фалончи, Қодир Аллоҳ ҳузурига ҳисоб-китобни тақдим этиш учун чиқ.!» деб хитоб қилганини эшитдим. Кейин кимдир, Фалончининг ўғли фалончининг юзи қорайиб кетганини кўрдим дея бақирганини эшитдим.
Бундан довдираб турган пайтим, бояги нидо қилувчи менга хитоб қилаётганини эшитдим. У: Молик ибн Динор Қодир Аллоҳ ҳузурига ҳисоб-китобни тақдим этиш учун чиқ!»
Мен қўрқа бошладим, атрофимда хеч ким кўринмай қолди. Кенг майдонда дахшат ичра турган эдим, қаршимдан бир катта илон оғзини очганча мен томон келаётганини кўрдим. Қўрқиб қоча бошладим. Қочар эканман: Ёрдам беринг, қутқаринглар, бу илондан мен қутқаринглар дея бор овозимда бақирар эдим.
Шу пайт бир қари чолни кўрдим. Ундан ёрдам сўрадим. У эса: Мен ўта заъифман, сени илондан қутқариш қўлимдан келмайди. Аммо сен манабу томонга қоч, шояд қутилиб қолсанг деб бир тонга ишора қилди. Мен ўша томонга югура бошладим. Илон мен хали ҳам таъқиб қиларди.
Рўпарамда улкан олов ёниб турган жарликка дуч келдим.
Қаршимдаги дўзах олови эканини тушундим. Ортимда эса илон оғзини очиб изма-из келарди. Мен яна ёрдам беринглар деб бақирардим. Ёнимда бояги қарияни кўрдим унга айтдим:
Аллоҳ ҳаққи менга ёрдам беринг.! У эса: Кўриб турганингдек мен жуда заъифман, сени қутқара олмайман, сен яхшиси мана бу тоққа чиқ, шояд қутилиб қолсанг деди. У айтган тоғга тирмаша бошладим.
Тоғга чиқсам кўп қизалоқлар:
Эй Фотима отангни қутқар, отанга ёрдам бер деб бақиришарди. Уёқ-буёққа аланглаб турсам тўрт ёшга тўлмай вафот этган қизим мен томонга келаётганини кўрдим, кўрдимда қувониб кетдим. У келиб қўлимдан тутди. Буни кўриб илон ортига қайтди. Мен хотиржан эдим. Қизимга боқдим, мен жуда хурсанд эдим. Дунёдалик вақтдагидек уни бағримга босдим. Кейин у кўзимга қаради, жажжи қўллари билан соқолимни силади ва шундай деди:
Эй отажон, «Аллоҳга иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг йўлида юрадиган вақтлари келмадими!?»
Мен: Вақти келди қизим, вақти келди дедим ва ундан илон ҳақида сўрадим.
У: Эй отажон бу сизнинг дунёда қилган гуноҳларингиз, сиз бу илонни ўзингиз катта қилдингиз. Охират куни кишининг ёмон амаллари, истиғфор айтолмай қолган гуноҳлари илонга айланиб ўзини азоблаши ҳақида эшитмаганмидиз!? деди.
Сўнг мен қария ким эди деб сўрадим. Қизим:
У сизнинг солиҳ амалларингиз эди. Уни жуда ожиз ва заъиф қилган ўзингиз. Агар мен кичиклигимда вафот этиб, сизга ёрдамга келмаганимда, сиз охират азобида қолишингиз аниқ эди, деди ва йиғлади.
Қизимнинг йиғисига чидолмай, мен ҳам бўкириб йиғладим ва уйғониб кетдим. Билсам туш кўрган эканман. Мен:
Эй Роббим, сени йўлингда юрадиган, доим сенинг зикрингни қиладиган вақтим келди дедим.
Туриб ғусл қилдим ва масжидга бордим, барчаси учун Аллоҳга тавба қилдим, гуноҳларимни кечириши сўраб роса йиғладим.
Бомдод намозида имом ҳам тушимда қизим айтган оятни зам қиларди.
ألم يأن للذين آمنوا أن تخشع قلوبهم لذكر الله..
«Аллоҳга иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг йўлида юрадиган вақтлари келмадими!?»
Ўзимни йиғидан тўхтата олмадим.
Мана шу Молик ибн Динорнинг қиссалари эди. Кимгадир ибрат бўлар деган ниятда пост қилинди. Арабчадан А. Атаханов таржимаси.
Дўстларингизга ҳам юборинг: