Хона ўсимликлари: безакми ёки ҳаво тозалагич?

Хона ўсимликлари: безакми ёки ҳаво тозалагич?

Хона ўсимликлари айрим ифлослантирувчи моддаларни камайтириш хусусиятига эга бўлса-да, улар уй ҳавосини тўлиқ тозалай оладиган самарали восита ҳисобланмайди. Илк тадқиқотлар натижалари нотўғри эмас эди, аммо улардаги хулосалар кейинчалик оддий хона шароитига тўғри келмаслиги аниқланган. Чунки лаборатория ва кундалик ҳаётдаги ҳаво айланиши бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади.

Мутахассислар ҳаво сифатини яхшилаш учун, аввало, ифлосланиш манбаларини камайтириш, хонани тез-тез шамоллатиш ва махсус фильтрлардан фойдаланишни тавсия қилади. Айниқса, HEPA фильтрли ҳаво тозалагичлар ҳаводаги майда заррачаларнинг қарийб 99,97 фоизини ушлаб қолиш имкониятига эга.

Шу билан бирга, хона ўсимликларини фойдасиз деб бўлмайди. Илмий кузатувларга кўра, улар уйда ёқимли муҳит яратиб, инсоннинг руҳий ҳолати ва кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади. Қисқаси, ўсимликлар хонага кўрк ва хотиржамлик бағишлайди, аммо ҳаво ифлосланишига қарши асосий ечим сифатида қаралмаслиги керак.

Дўстларингизга ҳам юборинг: