Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олган жамоалар сони 21 тага етди

Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олган жамоалар сони 21 тага етди

Душанба оқшомида Англия Премьер-лигасида «Астон Вилла» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда бирмингемликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада, Унаи Эмери жамоаси Англия чемпионатида кучли бешликдан (топ-5) жой олишини нақд қилди, бу эса кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишни англатади.

Ҳозиргача 21 та жамоа 2026/2027 йилги мавсум Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлди. Келинг, ушбу йўлланмаларга эга чиққан клублар билан танишиб чиқамиз:

Англия: «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла».

Италия: «Интер».

Испания: «Барселона», «Реал Мадрид», «Вильярреал», «Атлетико Мадрид», «Бетис».

Германия: «Бавария», «Боруссия Дортмунд», «РБ Лейпциг».

Франция: «ПСЖ», «Ланс».

Нидерландия: ПСВ, «Фейеноорд».

Португалия: «Порту».

Чехия: «Славия Прага».

Туркия: «Галатасарой».

Украина: «Шахтёр Донецк».

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичида 36 та жамоа иштирок этади. Қолган йўлланмаларнинг 7 таси саралаш (квалификация) босқичи ўйинларида ўйналади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: