Путин тан олинмаган Днестрбўйи Республикаси аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

Путин тан олинмаган Днестрбўйи Республикаси аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига Молдова таркибидаги тан олинмаган Днестрбўйи ҳудудида доимий истиқомат қилаётган вояга етган фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар эга бўлди.

Фармонга кўра, бундай қарор “инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига таянган ҳолда” қабул қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: