Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

Етти киши турли даражадаги жароҳатлар олди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир, деб хабар бермоқда ANSA агентлиги.

Катта тезликда ҳаракатланиб келган машина пиёдалар йўлакчасидаги одамларни уриб юборган ва воқеа жойидан қочишга уринган. Автомобил йўловчилар томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчи ушланган ва полицияга топширилган.

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Модена шаҳри мэри Массимо Меззетти қўлга шахс қуролланган бўлганини маълум қилди. Баъзи маълумотларга кўра, у одамлардан бирига пичоқ билан зарба беришга уринган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: