АҚШ молия вазири G7 мамлакатларини Эронга қарши санкциялар босимини кучайтиришга чақирди
G7 мамлакатлари Эронга қарши санкциялар босимини кучайтириши керак.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Парижда бўлиб ўтган G7 молия вазирлари учрашувидан олдин маълум қилди.
«Биз барча G7 ҳамкорларимизни, шунингдек, барча иттифоқчиларимизни ва дунёнинг қолган қисмини санксиялар режимини қўллаб-қувватлашга чақирамиз, токи биз Эрон «уруш машинаси»ни озиқлантираётган ноқонуний молиялаштиришга қарши кураша оламиз ва бу пулларни Эрон халқига қайтарамиз», деди у.
