Трамп 19 майга режалаштирилган Эронга бериладиган зарбаларни кейинга қолдирганини маълум қилди
АҚШ президенти бу қарорга Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларининг илтимосига биноан келганини билдирди.
«Улар ушбу илтимосни ҳозирги вақтда жиддий музокаралар олиб борилаётгани ва бунинг натижасида АҚШ ҳамда Яқин Шарқдаги барча давлатлар учун тўлиқ мақбул бўладиган келишувга эришилиши мумкинлиги учун билдирди», – деди Доналд Трамп.
