Даҳшат! Туркияда инсон ҳомиласи бўлган ўнлаб пластик идишлар топилди!.. (Видео)
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жамоатчиликни ларзага солган воқеа юз берди. Маҳаллий қабристонлардан бирининг ҳудудида ичида 21 та инсон ҳомиласи бўлган пластик бочка топилди.
🔹 Текширув: Шанлиурфа вилояти маъмурияти ушбу ҳолат бўйича расмий суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.
🔹 Дастлабки тахминлар: Дастлабки тахминларга кўра, ҳомилалар ва тана аъзоларида тиббий муолажа излари аниқланган. Улар тиббий чиқинди сифатида ноқонуний ва ахлоқ қоидаларига зид равишда ташлаб кетилган бўлиши мумкин.
🔹 Айбдорларни қидириш: Расмий идоралар ушбу ҳолатга қайси тиббиёт муассасаси алоқадор эканлигини аниқламоқда.
