Фоҳишалик қилиб пул топган!..

Фоҳишалик қилиб пул топган!..

9-синф ўқувчиси бўлган қиз кейинги вақтларда дарсларга бормай қўйди, уйдан қочадиган, жанжалкаш ва гапга кирмайдиган бўлиб қолди. Болалигидан инжиқ бўлгани айтилса-да, 14 ёшидан кейин унинг хулқи кескин ўзгарган: онаси билан тез-тез жанжаллашган, ҳатто муштлашиш ҳолатлари ҳам бўлган.
2025 йил декабрь ойида навбатдаги жанжалдан кейин уйдан қочиб кетиб, бир сутка бедарак кетган. Кейинчалик асоциал муҳитга аралашиб, турли йигитлар билан юра бошлаган. Шу сабабли биринчи марта психиатрия шифохонасига ётқизилган.
Аммо даволанишдан кейин ҳам вазият ўзгармаган. Уйдан яна қочиш, онасига қулоқ солмаслик, қаердандир катта миқдорда пул топиш ҳолатлари давом этган. Ҳатто фоҳишалик бўйича жиноят иши ҳам қўзғатилган.
Қиз топилиб онаси ҳамроҳлигида яна шифохонага олиб келинди.
Бу ҳолат — шунчаки “тарбиясизлик” эмас.
Бундай хулқ ортида нималар ётади?
        Наргиза Қурбонова
Дўстларингизга ҳам юборинг: