Иордания ҳукумати миллий хавфсизлик сабабли Теlegram мессенжерини блоклади
Қайд этилишича, ушбу чора орқали рақамли хавфсизликни ошириш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш, ноқонуний ҳаракатларни ва хавфни камайтириш кўзланган.
16 ноябр куни Иорданиядаги фойдаланувчилар Теlegram’га уланишдаги қийинчиликлар, жумладан, хабарлар ва мултимедиа файлларини юбориш ҳамда қабул қилишдаги муаммолар ҳақида хабар берган.
Мессенжернинг тақиқланиши октябр ойида Иорданиядаги черковда юз берган ҳужумнинг уч ташкилотчиси ўлимга ҳукм қилингани ортидан эълон қилинди. Мазкур ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 30 нафардан ортиқ одам яраланганди. Иордания расмийлари Теlegram блокланишини черковда содир этилган ҳужум билан боғламаган.
