Москва ядровий хавф остида қолган Европа давлатларини очиқдан-очиқ огоҳлантирди!..
Европада вазият ҳаддан ташқари қизимоқда. Франция Президенти Эммануэль Макроннинг ядровий арсенални кенгайтириш ва қуролларни НАТОнинг бошқа Европа давлатларига кўчириш (яъни «ядровий тийиб туриш») бўйича янги стратегияси Кремлнинг кескин реакциясига сабаб бўлди. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ушбу режага ҳарбийлар томонидан қатъий жавоб берилишини маълум қилди.
«Парижнинг ўз иттифоқчилари хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳақидаги сохта шиорлари аслида бутунлай тескари натижа беради. Қуролни қабул қилиб олувчи мамлакатлар стратегик тийиб туришга масъул бўлган ҳарбийларимизнинг жиддий нишонига айланади», — дея баён қилди Рябков.
Макрон қандай хавфли режа тузмоқда?
Франция етакчиси ўз ядровий кучларини Европа бўйлаб тарқатиб, иттифоқчилар ҳудудида «билвосита жойлаштириш» орқали Россияга босим ўтказмоқчи. Бироқ Москва бу қадам ўша давлатларнинг ўзини катта хавф остига қўйишини очиқ айтди.
Вазият нақадар жиддий?
Минтақадаги сўнгги ҳаракатлар вазиятнинг нақадар хавфли нуқтага келганини кўрсатмоқда:
-
Россияга қарши ядровий ҳужум машқлари: Франция ва Польша яқин орада Россияга ядровий ҳужум симуляциясини ўз ичига олган қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказишни режалаштирмоқда.
-
Финляндия ядро урушига тайёрланмоқда: НАТОнинг янги аъзоси Финляндия ўз ҳудудида ядровий қурилмаларни жойлаштиришга рухсат бериш учун қонуний ва техник қадамларни бошлаб юборган.
Экспертларнинг фикрича, НАТОнинг бу хавфли ядровий ҳаракатлари жавобсиз қолмайди. Москва ушбу давлатларни ўз ҳарбий харитасида «қизил зона»га киритиб бўлган. Вазият янада кескинлашишда давом этмоқда.
ℹ️ ХАБАРГА ИЛОВА: Франция Буюк Британия ва АҚШдан ташқари, НАТО ичида ўз ядровий арсеналига эга бўлган ягона Европа Иттифоқи давлати ҳисобланади. Макроннинг бу ҳаракати Иккинчи жаҳон урушидан кейинги хавфсизлик тизимини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
