Абдуқодир мана шу камчиликларини тўғирлаши шарт!..

Абдуқодир мана шу камчиликларини тўғирлаши шарт!..

Аксарият мутахассислар Ҳусановнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, унинг тезлиги, шиддати, турли масофаларга аниқ пас узатиши ва ўйинни тушуниш қобилиятини алоҳида тилга олиб келади.

Тунислик скаут, шарҳловчи, таҳлилчи ва футбол эксперти сифатида фаолият юритадиган Муҳаммад Фатҳалли X ижтимоий тармоғи орқали Абдуқодир Ҳусановнинг камчиликлари ва ёзда машғулотларда эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Абдуқодир Ҳусанов катта эҳтимол билан келаси ёзда қуйидаги жиҳатларни яхшилаш устида ишлаши лозим.

Ҳимояга қайтаётганда у баъзан тўпга ортиқча эътибор қаратади, шу сабабли атрофдаги вазиятни кеч баҳолайди, тўлиқ кўра олмай қолади ва хавфни пайқаганидан кейин ҳам қарор қабул қилишда бироз кечикади.

Балким, у ҳали ҳам бундай вазиятларни тузатиш учун жисмоний кучига ва тезкорлигига ҳаддан ташқари таянаётгандир?, – деб ёзди Муҳаммад Фатҳалли.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” мураббийлари Абдуқодир Ҳусановнинг маҳоратини ошириш бўйича муайян ишларни қилаётгани майдонда намоён бўлмоқда. Легионеримиз Манчестерга келганидан бери унинг ўйинида ўзгаришлар ҳам рўй бермоқда.

Хусусан, кейинги пайтда Абдуқодирнинг ўзига ишончи ортди, тўпни назорат қилиш, ҳужум ташкил этиш, олдинга чиқиш, турли масофалардан зарба бериш, узоқ масофаларга аниқ пас ошириш каби қобилиятларини аввалги нисбатан анча ривожлантириб олди.

Жорий мавсум Ҳусанов барча мусобақаларда 37 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги ишончли ўйини билан ажралиб турди ва икки марта сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: