Ламин Ямалнинг янги «муҳаббати»: «Камбағални шартта ташлаб…»
Футбол оламининг энг ёрқин ва ёш юлдузи, «Барселона» ва Испания терма жамоасининг порлаётган олмос трансфери — Ламин Ямал яна диққат марказида! Бироқ бу сафар гап унинг майдондаги сеҳрли голлари ёки феноменал паслари ҳақида кетмаяпти. Бутун дунё матбуоти ва ижтимоий тармоқлар 18 ёшли футболчининг янги маъшуқасини қизғин муҳокама қилмоқда.
Аммо бу «муҳаббат қиссаси» ортида жуда аччиқ ва кўпчиликка таниш бўлган ҳаётий ҳақиқат яширинган…
Ламинжон қизиқиш билдирди — «собиқ» йигит ўйиндан чиқди!
Инсайдерлар ва ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг аниқлашича, Ямалнинг кўнглини овлаган бу чиройли ва қоматли маҳбуба сал аввалроқ бошқа бир оддийгина йигит билан гаплашиб, юрган-туруб юрган. Уларнинг муносабатлари ҳавас қилгудек эди, токи саҳнага миллионлаб мухлисларнинг ёқимтойи, чўнтаги қаппайган Ламин Ямал чиққунига қадар!
Гувоҳларнинг ва ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг ёзишича, Ламинжон гўзал қизга бир мартагина қизиқиш билдириб, эътибор қаратган вазиятда, қиз ҳеч иккиланиб ўтирмаган. У ўз келажагини оддий йигит билан эмас, балки Евро-2024 қаҳрамони билан тасаввур қилишни афзал кўрди ва кечагина севиб юрган «камбағал» йигитни шартта ташлаб (шайтонга дарс берадиган тезликда!) янги бахт томон учиб кетди.
Чиройли қизнинг «муҳаббати» қачонгача давом этади?
Бу воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳсларга сабаб бўлди. Эркаклар ва футбол мухлислари қизнинг бу ҳаракатини кескин қораламоқда. Бугунги кун трендига айланган аччиқ ҳақиқат яна бир бор бўй кўрсатди:
«Гўзал ва қоматли қизнинг муҳаббати — то ундан кўра бойроқ, машҳурроқ ва яхшироқ вариант топгунича давом этади!»
Бугун Ламин Ямал дунёнинг энг қиммат ёш футболчиси бўлгани учун у энг олий вариант бўлиб турибди. Аммо эртага ундан ҳам бойроқ ва машҳурроқ бошқа бир юлдуз пайдо бўлса, бу гўзал хоним Ламинжонни ҳам худди аввалги йигитидек «ўйиндан ташқари ҳолат»да қолдирмаслигига ким кафолат беради?
Футболчининг пуллари гўзалликдан устунми?
Бугунги шоу-бизнес ва катта футбол олами мана шундай шафқатсиз қоидалар устига қурилган. Ёш ва содда Ламин Ямал ўзини чин дилдан севиб қолишди деб ўйлаётган бўлиши мумкин, бироқ ОАВ ва мухлислар аллақачон қизнинг асл мақсадини тушуниб бўлишди: бренд, пул, ҳашаматли ҳаёт ва Instagram’даги миллионлаб обуначилар!
