Миллий терма жамоа юлдузи Аббос Файзуллаев ҳаётида қувончли кун

Миллий терма жамоа юлдузи Аббос Файзуллаев ҳаётида қувончли кун

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев ҳаётида яна бир муҳим ва қувончли воқеа содир бўлди. Машҳур футболчининг фотиҳа маросими бўлиб ўтгани ҳақидаги хабар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат ва видеоларда маросим илиқ ва самимий муҳитда ўтганини кўриш мумкин. Унда футболчининг яқинлари, дўстлари ҳамда оила аъзолари иштирок этган. Тадбир миллий қадрият ва анъаналар руҳида ташкил этилгани эътиборга тушди.

Мухлислар эса Аббос Файзуллаевни ушбу қутлуғ айём билан табриклаб, келгуси оилавий ҳаётига бахт-саодат ва омад тиламоқда. Футболчининг шахсий ҳаётидаги ушбу янгилик ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: