Украина Россия томонда жанг қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони ортганини маълум қилди
Украинанинг “Хочу жить” (Яшашни хоҳлайман) давлат лойиҳаси 2026 йил май ҳолатига кўра Марказий Осиё давлатлари фуқароларидан 12 919 киши Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши урушда қатнашаётганини маълум қилди. Бу ҳақда лойиҳа вакиллари “Украина — Марказий Осиё” Телеграм каналига хабар берган.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, уруш иштирокчилари орасида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари қайд этилган — 4955 киши.
Кейинги ўринларда:
Тожикистон — 3489 киши
Қозоғистон — 2420 киши
Қирғизистон — 1474 киши
Туркманистон — 581 киши
Апрел ойида лойиҳа 2026 йил январ ҳолатига оид маълумотларни эълон қилган эди. Ўшанда Марказий Осиё давлатларидан 12 666 киши урушда Россия томонда қатнашаётгани айтилган.
Шу тариқа, тўрт ой ичида аниқланган шахслар сони 250 дан ортиққа ошган. Ўзбекистон фуқаролари бўйича ўсиш 102 кишини ташкил этган — 2026 йил январдаги 4853 тадан май ойида 4955 тага етган.
