Германия захирадаги ҳарбийларни ҳар йили икки ҳафталик машғулотларга йиғмоқчи – Der Spegiel
Мамлакатда армиясида бир йилдан кам хизмат қилган ва 45 ёшга тўлган барча эркак ва аёлларни мунтазам ҳарбий машғулотларга жалб қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Нашрнинг захирани мустаҳкамлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига таяниб қайд этишича, режага кўра, ҳарбий машғулотлар ҳар йили ёки икки йилда бир марта икки ҳафта давом этади. Шу билан бирга, бир йилдан ортиқ хизмат қилган ёки кадрдаги ҳамда муддатли ҳарбий хизматчи сифатида хизматга кирган шахслар 65 ёшга тўлгунига қадар машғулотларда қатнашишга мажбур қилиниши мумкин.
Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида айтилишича, ушбу машғулотлар «миллий хавфсизлик ва жамият барқарорлиги учун катта аҳамиятга эга бўлган захиранинг ишончли шаклланишини» таъминлаш учун зарурдир.
