Россияда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш қарийб 10% га камайди – Росстат

Россияда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш қарийб 10% га камайди – Росстат

Бу маълумотлар статистика идорасининг Россиядаги саноат ишлаб чиқариши тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган.

Аввалроқ, апрел ойида кокс ва нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш март ойига нисбатан 12,3% га ва 2025 йилнинг апрелига нисбатан 9,2% га камайган эди. Нефт ишлаб чиқаришнинг пасайишига Украина дронларининг Россия нефт инфратузилмасига қилган ҳужумлари сабаб бўлди.

Олдин бунга ўхшаш ҳеч нарса кузатилмаган эди. Жумладан, март ойида кокс ва нефт маҳсулотлари бир йил олдингига қараганда ҳатто 0,8% га кўпроқ ишлаб чиқарилган, феврал ойига нисбатан ўсиш 14,2% ни ташкил этган, уч ойлик якунлар бўйича пасайиш эса бор-йўғи 0,5% ни ташкил қилган эди, деб қайд этмоқда The Moscow Times нашри.

Бироқ, Москванинг ҳаво зарбаларига жавобан Украина Россия армиясига ёқилғи етказиб беришни таъминлайдиган объектларга, Россия нефтни қайта ишлаш заводлари ва портларига дронлар ҳужумларини сезиларли даражада кучайтирди, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: