Украина президенти маслаҳатчиси Зеленскийнинг урушни яна икки-уч йилга узайтириш бўйича топшириқ бергани ҳақидаги хабарларни рад этди

Украина президенти маслаҳатчиси Зеленскийнинг урушни яна икки-уч йилга узайтириш бўйича топшириқ бергани ҳақидаги хабарларни рад этди

Дмитрий Литвин The Economist нашрининг Зеленский урушнинг яна икки-уч йилига тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бергани ҳақидаги маълумотини «ёлғон» деб атади.

«Бу ўша аввал ҳам тарқатилган навбатдаги ёлғон маълумотнинг ўзгинаси. Эҳтимол, кимларгадир ушбу матндаги ҳамма нарса гўёки жуда ёмон экани ҳақидаги бошқа хабарларни етказиш учун қандайдир баҳона керак бўлгандир. Ваҳоланки, президент фракция билан учрашувда ноябргача бўлган ярим йиллик даврга бор эътиборни қаратиш кераклигини, муддат айнан шунча эканини айтган эди», — дейди Литвин.

Эслатиб ўтамиз, Зеленскийнинг яна бир неча йиллик урушга тайёргарлик кўриш ҳақидаги топшириғи тўғрисида аввалроқ ҳам ғарб оммавий ахборот воситалари ёзган ва ўшанда ҳам Банкова (Президент офиси) бу маълумотларни инкор этган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: