Исроил «ҲАМАС»нинг юқори лавозимли қўмондонларидан бирини ўлдирди

Исроил «ҲАМАС»нинг юқори лавозимли қўмондонларидан бирини ўлдирди

Исроил Мудофаа Кучлари Фаластиннинг «Ҳамас» гуруҳининг юқори мартабали қўмондонини ўлдирди.

Бу ҳақда Исроил армиясининг расмий ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинди.

«Ғазо бригадаси қўмондони ўринбосари ва Ҳамас ҳарбий қанотининг Зейтун баталони қўмондони Имад Ҳасан Ҳусайн Аслим ўлдирилди», дейилади баёнотда.

Исроил томонининг маълумотларига кўра, Аслим 7 октябрь куни Исроилга жангарилар рейдларига раҳбарлик қилган ва Ғазо секторида Исроил кучларига қарши ўнлаб ҳужумларни уюштирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: