Тиббиётда инқилобий ютуқ: бош мия саратонига даво топилди?!.
Буюк Британиянинг нуфузли The Guardian нашри онкологик касалликларга қарши курашда мисли кўрилмаган самарадорлик кўрсатган янги «Amivantamab» тиббий препаратининг клиник синовлари муваффақиятли якунлангани ҳақида хабар берди.
Мазкур кенг кўламли тадқиқотда бош мия саратонининг агрессив шаклидан азият чекаётган 102 нафар бемор иштирок этди. Таъкидланишича, тажрибада қатнашган барча беморлар илгари анъанавий кимётерапия муолажаларини олишган, бироқ бу уларга ҳеч қандай ижобий натижа бермаган эди. Янги дори воситасини синаб кўриш жараёнида эса кутилмаган натижа қайд этилди: 43 нафар беморда хавфли шишлар ҳажми сезиларли даражада кичрайган ёки бутунлай ғойиб бўлган.
The Guardian нашрининг ёзишича, олимлар ушбу воситани жаҳон онкологияси учун улкан салоҳиятга эга деб ҳисобламоқдалар. Муваффақиятли ўтган синовлар ортидан мутахассислар мазкур препаратнинг саратоннинг бошқа турларига қарши самарадорлигини текшириш учун янги тадқиқотларни бошлаб юборишди.
