Нью-Мексикода бедарак йўқолган олимнинг жасади топилди

Нью-Мексикода бедарак йўқолган олимнинг жасади топилди

Нью-Мексико штатидаги ўрмон ҳудудида бедарак йўқолган 11 нафар олимдан бирининг жасади топилди, дея хабар берди маҳаллий полиция.

«Сайёҳ Карсон миллий ўрмони ҳудудидан инсон қолдиқларини топиб олди… Шахси аниқланишича, у аввал бедарак йўқолган Мелисса Касиас бўлиб чиқди», — дея полиция хабаридан иқтибос келтиради РИА Новости.

Ўлим сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Аёл ўтган йилнинг июнь ойида қизининг иш жойига бориб келганидан кейин бедарак йўқолган эди. У ҳамёни, ҳужжатлари ва уяли телефонини қолдириб, номаълум томонга кетиб қолган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: