ТЕЗКОР! Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг бош «мия маркази»ни ракеталар билан йўқ қилди!
ОАВ: Эрон АҚШнинг Қатардаги ҳаво операцияларини бошқариш марказини куларбарот қилди!
Эрон ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучларининг Қатардаги ҳаво операцияларини бошқариш марказига даҳшатли даражада жиддий шикаст етказди. Бу ҳақда нуфузли Air and Space Forces Magazine журнали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
«Чарракдан зиёд вақт давомида АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча ҳаво операцияларини бошқариб келган бош қўмондонлик маркази, АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш пайтида тўғридан-тўғри ракета зарбасига учради ва оғир вайрон бўлди», — дейилади нашр мақоласида.
Олинган маълумотларга кўра, ушбу стратегик объект АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган урушининг дастлабки ҳафталаридаёқ Эрон томонидан учирилган кўплаб ракеталарнинг нишонига айланган. Ҳозирги вақтда қўмондонлик маркази мутлақо яроқсиз ҳолга келган ва ундан фойдаланиш имконсиз. Бомбардимон пайтида объектдан америкалик ҳарбийлар фойдаланмаётгани сабабли, шахсий таркиб орасида қурбонлар ва йўқотишлар қайд этилмаган.
Бу марказ нега муҳим эди?
Вайрон қилинган «Эл-Удейд» базасидаги марказ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яқин Шарқ ва Жанубий-Ғарбий Осиёдаги қўмондонлигига бўйсунар эди. Пентагон ушбу стратегик узелдан Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ямандаги энг йирик ҳарбий операцияларни мувофиқлаштиришда бош штаб сифатида фаол фойдаланиб келган.
Тинчлик шартномасими ёки урушнинг янги олови?
Шу билан бирга, Эрон ва АҚШ айни дамда тинчлик шартномаси шартларини келишиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу уринишлар можаронинг узил-кесил ҳал бўлишига олиб келадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Вазият кескинлигича қолмоқда. Худди шу куни CNN телеканали Эрон Ҳормуз бўғози йўналишида жанговар дронларни учиргани ҳақида хабар тарқатди. АҚШ Қуролли Кучлари камида тўртта пилотсиз учиш аппаратини (БПЛА) уриб туширишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, ушбу дронларнинг асосий нишони ҳудуддаги тижорат кемалари ёки АҚШ ҳарбий контингенти бўлган бўлиши мумкин.
