Жаҳон чемпионати олдидан хавотирли ҳодиса: Англия базаси яқинида отишма содир бўлди

Жаҳон чемпионати олдидан хавотирли ҳодиса: Англия базаси яқинида отишма содир бўлди

ЖЧ-2026 даги Англия терма жамоаси базаси яқинида отишма содир бўлди, 9 киши жароҳатланди — The Athletic.

 

​Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

 

​Ҳодиса юз берган вақтда Англия футболчилари ва мураббийлар штаби шаҳарда бўлмаган. Жамоа ҳозирча Флоридада бўлиб турибди ва Канзас-Ситига кейинроқ етиб келиши керак.

 

Гумонланувчилар ҳозирча қўлга олинмаган, отишма содир этганларнинг мақсадлари номаълум.

Дўстларингизга ҳам юборинг: