Туркияда ота 3 ёшли қизини деразадан улоқтирмоқчи бўлди

Туркияда ота 3 ёшли қизини деразадан улоқтирмоқчи бўлди

Туркиянинг Анқара шаҳрида ота ўзининг 3 ёшли қизини гаровга олиб, уни деразадан улоқтириш билан таҳдид қилди. Ҳодиса 5 июн куни Этимесгут тумани Пиёда маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Бу ҳақда “Миллиет” нашри хабар берди.

 

 

 

Маълумотларга кўра, эркак турмуш ўртоғи билан юзага келган оилавий келишмовчиликдан сўнг қизини пичоқ билан гаровга олган. Воқеага гувоҳ бўлган фуқаролар уй деразасида қўлида пичоқ билан болани ушлаб турган эркакни кўриб, фавқулодда хизматларга мурожаат қилган.

 

 

 

Шундан сўнг воқеа жойига кўплаб полисия, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эркакни болани қўйиб юборишга кўндиришга уринган, бироқ музокаралар самара бермаган.

 

 

 

Натижада махсус операция кучлари томонидан ўтказилган тадбир давомида гумонланувчи зарарсизлантирилган. Уч ёшли қиз қутқарилиб, тиббий кўрик учун шифокорлар назоратига топширилган. Эркак эса жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган.

 

 

Полисия маълумотига кўра, операция давомида хизмат итларидан бири ҳам яраланган. Ҳозирда унинг даволаниши давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: