Ўзгидромет тоғли ҳудудларда сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
9–12 июнь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида, хусусан тоғли ва тоғолди ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
