Қашқадарёдаги “заправка”да юз берган портлашда 6 киши ҳалок бўлди
Ҳолат ҳақида 8 июн куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 5 та қутқарув бўлинмалари соат 14:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:05 да ўраб олинган ва соат 14:55 да ўчирилган, дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобил (2 та Cobalt, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобил) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган. Оқибатда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
