Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилингани аниқланди

Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилингани аниқланди

Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали катта миқдордаги кешбэк маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолати фош этилди.

Маълумотларга кўра, бир гуруҳ шахслар сохта электрон ҳисоб-фактуралар ва қалбаки харид чеклари тайёрлаш орқали 211 мингдан ортиқ фуқарога жами 28,5 млрд сўмлик кешбэк ҳисоблатган. Шундан 3,2 млрд сўм маблағ ҳақиқатда тўлаб берилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: